ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

admin | 23-04-2019 | 577

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

 

    Ҳар гал иқтисодиётнинг у ёки бу тармоғида, шунингдек, аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш борасидаги ишлар сарҳисоб қилинганида айрим корхона ва ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари амалиётига талаб даражасида эътибор берилмаётганлиги кўзга ташланди. Бошқача айтганда, ёнғин хавфсизлиги қоидалари талаблари бажарилмаётгани, оқибатда бир қатор кўнгилсиз ҳолатлар юзага келганлиги маълум бўлди.

   Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида 1455 та корхона, муассаса, ташкилотларнинг, 121 та янги қурилишларнинг,  374 минг 201 та аҳоли яшаш уйларининг, 986 та кўп қаватли уйларнинг ёнғинга қарши ҳолати тўлиқ текшириб чиқилди. Ўрганишлар натижасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган, ёки ёнғин назорати хизматларининг кўрсатмаларини бажармаётган 381 нафар раҳбар шахслар ва фуқаролар 35 миллион 256 минг 575 сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилди. Ёнғин содир бўлиши мумкин бўлган 407 та корхона, бино ва иншоотларнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди, 2834 та электр ускуна, мослама ва агрегатлардан фойдаланиш таъқиқланди. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларига ҳамда юқори ташкилотларга 143 та ахборот ва тақдимномалар киритилди.

  Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида корхона ва ташкилотларда, муссасаларда, маҳаллаларда фуқаролар билан учрашувлар, суҳбат ва йўриқномалар ўтказилди. Ушбу тадбирлар давомида фуқароларимизга 35600 нусхада тули хил плакат, йўриқнома, эслатма ва буклетлар тарқатилди.

   Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда ис газидан заҳарланиш ва газ ҳаво аралашмаси натижасида юзага келиши мумкин бўлган чақнашларнинг олдини олиш мақсадида инсонлар оммавий тўпланадиган жойларга, фуқароларнинг ҳаракати серқатнов бўлган йўл ёқаларига 15 та йирик ўлчамли, 35 та ўрта ўлчамли, 290 та кичик ўлчамли 340 та баннерлар ўрнатилди.

   Инсонлар ҳаётини ёнғинлардан ҳимоя қилиш, кенг омма орасида тарғибот ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишлари олиб борилди.

   Ўсиб келаётган ёш авлодни ёнғин хавфсизлиги хизматига қизиқтириш, уларнинг бу борадаги билимини ошириш мақсадида, Урганч шаҳар ЁХБ томонидан УрДУ қошидаги академик лицейида ҳамда Хива тумани ЁХБ томонидан педагогика коллежида викториналар ўтказилди.

   Вилоят худудидаги масканларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни зудлик билан бартараф этиш ҳамда шахсий таркибнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида вилоят ИИБ ЁХБ, шаҳар ва туманлар ЁХБ ходимлари билан ўта муҳим, тоифаланган ва минерал ўғитлар сақланадиган корхоналарда, тунда оммавий одамлар тунайдиган масканларда, ўрта ва олий ўқув юртларида, болалар боғчалари ва меҳрибонлик уйларида белгиланган режа асосида амалий тактик машқ ва машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги гарнизонида 1881 та гидрант, 662 та сув ҳовузи мавжуд бўлиб, навбатчи сменалар томонидан 391 маротаба гидрантлар, 623 маротаба сув ҳовузлари текшириб чиқилди. Корхона ва ташкилотлардаги носоз 20 та гидрантдан 12 таси, 8 та сув ҳовузидан 4 таси қайта таъмирланди. Шаҳар ва туманларда 16 та, корхона ва ташкилотларда 10 та гидрантлар, 6 та сув ҳовузи янгидан барпо этилишига эришилди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 6-банди талабларига мувофиқ ҳар ҳафтанинг чоршанба куни жойларда “Ёнғинлар профилактикаси куни” тадбири тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мунтазам ўтказиб борилмоқда. Бунда асосий эътибор ёнғинларнинг барвақт олдини олишга қаратилмоқда. Ўтказилаётган бундай тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мабойнида ёнғинлар содир этилиши сезиларли камайишига эришилди.

 

      подполковник Ғ.АЛАВИДДИНОВ,

                                  Хоразм вилояти ИИБ ЁХБ бошлиғи.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй