Кексалари қадр топган юрт

admin | 24-04-2019 | 1681

Кексалари қадр топган юрт 

Сўнгги йилларда юртимизда кексаларга нисбатан кўрсатилаётган ғамхўрлик ва меҳр-оқибат анчайин кучайган. Пиру бадавлат отахонлар, кайвони онахонлар истиқомат қилаётган хонадонларнинг бугунги кунда файзи бўлакча. Улар яшаётган хонадонга қадам қўйишингиз билан “қариси бор уйнинг париси бор” эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қиласиз.


2019 йилнинг 24 апрель куни Хоразм вилояти ИИБ ва Хива тумани ИИБ раҳбарияти ҳамда Хива тумани Ҳокимлиги мутасаддилари Хива тумани Саёт қишлоғидаги ана шундай файзли хонадонлардан бирига ташриф буюрдилар.

Ташрифдан мақсад Саёт қишлоғида яшовчи, табаррук 104 ёшни қаршилаган Хабибулло ота Олимовга янги фуқаролик паспортини топшириш эди. Янги паспортни қўлига олган отахон кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун барчага миннатдорчилик билдириб, эл-юрт равнақи йўлида ёниб яшаётган инсонлар ҳақига дуо қилдилар.

Хабибулло отага миллий тўн ва дўппи кийдирилиб, оиласига совға-саломлар топширилди.

Ҳа, Ўзбекистонимиз чин маънода кексалари қадр топган юрт.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй