Кўнгил меҳр истайди

admin | 24-04-2019 | 1504

Кўнгил меҳр истайди 

Кимки  бир  кўнгли  бузуғнинг  хотирин шод айлагай,

Онча боркимКаъба вайрон бўлсаобод айлагай.

Алишер Навоий

Дарҳақиқат, мутафаккир бобомиз Алишер Навоий айтганларидек, ўзга инсоннинг кўнглини шод қилиш энг олижаноб фазилатлардан биридир. Чунки ҳар қандай инсоннинг кўнгли меҳрга ташна бўлади. Агар инсон тақдир синовлари сабаб ногирон бўлиб қолган бўлса, бунинг устига яқинлари ёнида яшамаса, ушбу инсоннинг кўнгли қанчалик меҳрга ташна эканлигини тасаввур қилиб бўлмайди.




Ана шу фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Хоразм вилояти ИИБ ва Хива тумани ИИБ раҳбарияти Хива туманида жойлашган “Ногиронлар учун эркаклар интернат уйи”да яшовчи бир гуруҳ фуқароларга расмийлаштирилган фуқаролик паспортларини топшириш учун 2019 йилнинг 24 апрель куни  “Мурувват уйи”га ташриф буюрдилар.

ИИБ масъул ходимлари қўлидан янги паспортларни қабул қилиб олган, “Мурувват уйи”да истиқомат қилувчи 10 нафар фуқароларнинг қўнгиллари бир олам қувончга тўлди.

Ушбу ташриф ва кўрсатилаётган доимий ғамхўрликдан мамнун бўлган мазкур “Мурувват уйи” раҳбарияти вилоят ИИБ га ўз ташаккурномасини топширди.

Чунончи, паспорт Ўзбекистон Республикаси мулкидир, унинг эгаси эса Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй