Мақсад муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш

admin | 24-04-2019 | 1501

Мақсад муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Хива тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 24 апрель куни туманнинг “Журён” маҳалласида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафардан зиёд фуқаро иштирок этди ва улардан жами 21 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан аҳоли ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, йўлларда қўшимча йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда тиббий хизматдан фойдаланишда имтиёзга эга бўлиш каби масалалардан иборат бўлди. Сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Барча мурожаатлар юзасидан сайёр қабулда иштирок этган Хива туман Ҳокимлиги ва шаҳардаги ижтимоий-коммунал соҳа раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ва ижро муддатлари белгилаб олинди.

Ҳа, бугунги кунда мамлакатимизда ўтказилаётган сайёр қабуллардан кўзланган асосий мақсад аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этишдан иборатдир.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги сайёр қабул 2019 йил 1 май куни соат 11:00да Янгибозор тумани “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган касб-ҳунар коллежи биносида бўлиб ўтади.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй