Гиёҳфурушларнинг қилмишлари фош этилди

admin | 26-04-2019 | 2814

Гиёҳфурушларнинг қилмишлари фош этилди 

Гиёҳвандлик умр заволи, гиёҳвандликка ружу қўйган инсон нафақат ўз хаётини хавф остида қолдиради, балки атрофидагилар учун ҳам хатарли хисобланади.

Шу боис давлатимизда гиёҳвандликка ва гиёҳфурушликка қарши муросасиз кураш олиб борилади.

Гиёҳфурушларни аниқлаш ва уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш мақсадида Хоразм вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида икки нафар фуқаронинг қинғир қилмиши фош этилди.

Жумладан, Урганч шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган, М.Э. гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланишда гумонланиб, 2019 йилнинг 17 апрель куни Урганч шаҳридаги марказий деҳқон бозори ҳудудида вилоят ички ишлар ва божхона бошқармалари ходимлари томонидан тўхтатилиб, ёнлари ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, чўнтагида 0,35 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадида сақлаб қўйганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, 2019 йил 22 апрель куни жами вазни 0,08 граммни ташкил қилувчи 8 дона “Рубуфин” психотроп моддасини қонунга хилоф равишда 500 000 сўмга сотган, Урганч шаҳридаги дорихоналардан бирида сотувчи бўлиб ишловчи, 1967 йилда туғилган, М.Б.нинг қилмиши вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда фош этилди.

Юқоридаги ҳар икки ҳолат юзасидан ҳам гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй