Ишончга путур етказди

admin | 04-05-2019 | 484

Ишончга путур етказди 

Кундалик ҳаётимизда кимдир масъул лавозимга тайинланар ёки сайланар экан, унга маълум ваколатлар берилиши билан биргаликда албатта зиммасига масъулият ҳам юклатилади. Бир сўз билан айтганда унга жамият томонидан ишонч билдирилади. Ушбу масъул шахс ўзига билдирилган ишончни тўла-тўкис оқлаши учун сидқидилдан хизмат қилиши лозим, акс ҳолда...

Янгибозор туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган Б.У. нинг меҳнатга бўлган муносабати инобатга олиниб, Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Тўғри у шаҳар ободлигини таъминлаш учун бевосита масъул бўлган мазкур ташкилотдаги хизмат фаолиятининг дастлабки даврларида ўз вазифаларини бажаришга сидқидилдан ёндашиб келди, аммо сўнгги пайтларга келиб мансаб лавозимидан шахсий манфаати йўлида фойдаланиб, ўзига билдирилган ишончга путур етказа бошлади.

Ҳусусан Б.У. Урганч шаҳридаги марказий кўчаларда суғориш тизимини жорий таъмирлаш юзасидан эълон қилинган тендер савдоларида иштирок этган, Хонқа туманида яшовчи фуқаро Р.Дилшод ишловчи ҳусусий корхонани тендер ғолиби деб эълон қилиш учун ундан қонунга хилоф равишда 3 000 000 сўм пул талаб қилади.

Р.Дилшод масъул раҳбарнинг тамагирлиги юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан қилган мурожаат қилди. Шундан кейин вилоят ИИБ ЖҚБ ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида 3 000 000 сўм пулни пора тариқасида олаётган Б.У.нинг қўлига кишан тақилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй