Жазонинг муқаррарлиги таъминланди

admin | 06-05-2019 | 364

Жазонинг муқаррарлиги таъминланди

 Тошкент шаҳрида 2 нафар чет эл фуқаросига нисбатан босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёти учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб жиноят содир қилган Хоразм вилояти Гурлан тумани Гулистон қишлоғи Дўстлик маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ю.Ғ. жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди томонидан 2019 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 1-қисми билан 4 йил озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилиниб, суд томонидан қамоқдан озод қилинган бўлсада суд томонидан берилган жазодан ва имкониятдан тўғри хулоса чиқармаганлиги, яъни суд ҳукмида белгиланган тақиқ ва чекловларга риоя қилмаганлиги сабабли, жиноят ишлари бўйича Гурлан туман суди томонидан 2019 йил 29 апрель куни Гурлан туман ИИБ Пробация гуруҳининг тақдимномасига асосан тайинланган озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган қисми шу муддат озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, суд залидан қамоққа олинди.

Б.Якубов

Жиноят ишлари бўйича

Гурлан туман судининг раиси 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй