Сайёр қабуллар давом этмоқда

admin | 07-05-2019 | 285

Сайёр қабуллар давом этмоқда 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Рахмановнинг навбатдаги сайёр қабули Хонқа тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 7 май куни тумандаги  “Истиқлол” маҳалласида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз эллик нафарга яқин фуқаро иштирок этди ва улардан жами 16 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан аҳоли ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, йўлларда қўшимча йўл белгиларини ўрнатиш, туман марказидаги автомобиль йўлларини тунги пайтда ёритиш ҳамда тиббий хизматдан фойдаланишда имтиёзга эга бўлиш каби масалалардан иборат бўлди. Сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Барча мурожаатлар юзасидан сайёр қабулда иштирок этган Хонқа туман Ҳокимлиги ва тумандаги ижтимоий-коммунал соҳа раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ва ижро муддатлари белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги сайёр қабул 2019 йил 14 май куни соат 11:00да Ҳазорасп тумани “Боғдор” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 13-сонли мусиқа мактаби биносида бўлиб ўтади. 


подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй