Ноқонуний иш - келтирар ташвиш

admin | 08-05-2019 | 371

Ноқонуний иш - келтирар ташвиш 

2019 йилнинг 1 май кунидан бошлаб республикамиз бўйлаб “Қорадори-2019” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи бошланганлиги ва ушбу тадбир доирасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ бир неча жиноятлар фош этилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Хоразм вилояти ИИБ ходимлари томонидан 2019 йил 3 май куни ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида психотроп моддаларнинг савдоси билан шуғулланувчи яна бир шахснинг қилмишлари фош этилди. Яъни Урганч шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ж.М. 8 дона психотроп моддалар туркумига кирувчи “Трамадол” таблеткаларини 150 000 сўмга сотган пайтида тезкор ходимлар томонидан жиноят устида, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй