Хотира азиз, қадр муқаддас

admin | 08-05-2019 | 1933

Хотира азиз, қадр муқаддас 

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда.

2019 йилнинг 8 май куни Хоразм вилояти ИИБда бўлиб ўтган тантанали тадбир ҳам айнан шу санага бағишланди.

 Байрам тантаналари хизмат вазифасини бажариш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари хотирасига ўрнатилган монумент пойига гулчамбар қўйиш билан бошланди. Унда вилоят ИИБ бошлиғи, унинг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари ва вафот этган ходимларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Шундан кейин байрам муносабати билан ёзилган дастурхон атрофига Афғонистонда харбий хизматни ўтаб қайтганидан кейин вилоят ички ишлар органларида хизмат қилиб пенсияга чиққанлар ва вилоят ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб бугунги кунда қарилик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийлар  ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари таклиф этилдилар.

Унда нутқ сўзлаган вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Раҳмонов  Ватан олдидаги бурчини адо етиш чоғида юртимиз озодлиги, халқимизнинг бугунги тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларнинг азиз хотираси ҳамкасблари қалбида абадий эканлигини таъкидлаб ўтди.

 Хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган ходимларнинг ҳақига дуо қилиниб, уларнинг оила аъзоларига байрам совғалари ва давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари асосида чоп этилган “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” номли хотира китоби топширилди.

Байрам тантаналари санъат усталарининг Ватанни, меҳр ва садоқатни тараннум этувчи дилтортар куй ва қўшиқлари билан давом эттирилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй