Тақиқланган экинларни экишдан сақланинг

admin | 11-05-2019 | 1746

Тақиқланган экинларни экишдан сақланинг 

2019 йилнинг 1 май кунидан бошлаб республикамиз бўйлаб “Қорадори-2019” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи бошланганлиги ва ушбу тадбир доирасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ бир неча жиноятлар фош этилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Албатта ушбу тезкор-профилактик тадбир давомида тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш ишлари ҳам олиб борилади.

Ана шу йўналишда Хива тумани ИИБ ходимлари томонидан 2019 йилнинг 7 май куни олиб борилган тезкор ишлар натижасида Хива туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган А.П. 7 туп “каннабис” ўсимлигини ўз уйининг боғида челакка экиб, парваришлаб келаётганлиги фош этилди.

Шунингдек, Янгиариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан 2019 йил 10 май куни туманнинг “Ок олтин” маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, шу маҳаллада яшовчи, 1968 йилда туғилган Ж.М. ўз уйининг боғида 2 туп “каннабис” ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Тақиқланган экинлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди, уларни экиб, етиштириб келган шахсларга нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1- қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй