“Трамадол”чи суд залидан қамоққа олинди

admin | 13-05-2019 | 1618

“Трамадол”чи суд залидан қамоққа олинди 

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судида ўтказилган очиқ суд мажлисида қонунга хилоф равишда “Трамадол Ланнахер 50 мг” номли таблеткаларни сотган шахсга суд ҳукми ўқилди.

Иш ҳолатларига кўра, Р.М (исм-шарифи ўзгартирилган) 2019 йил 11 февраль куни соат 09-30ларда ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи чекланган психотроп моддалари рўйхатига киритилган ҳар бир конвалютада 10 донадан таблеткаси бўлган жами 6 конвалютада 60 дона умумий вазни 3 грамм бўлган кўп миқдордаги “Трамадол Ланнахер 50 мг” номли таблеткаларни ҳар бир конвалютасини 170.000 сўмдан ҳисоблаб, жами 1.020.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотаётган пайтда жиноят устида ушланган.

Бундан ташқари, 2019 йил 11 февраль куни соат 09-30ларда ўтказилган тадбир давомида, Р.Мнинг ёнларини кўздан кечириш жараёнида ҳар бир конвалютасида 10 донадан таблеткаси бўлган жами 2 конвалютада 20 дона умумий вазни 1 грамм бўлган кўп миқдордаги “Трамадол Ланнахер 50 мг” номли таблеткаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадини кўзламай, ўзи истеъмол қилишни кўзлаб, ўзининг ёнида сақлаб келганлиги аниқланган.

Суд ҳукми билан Р.М.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми ва 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57,59,61-моддалари тартибида 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, суд залидан қамоққа олинди.

 

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди раиси

А.Аминов


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй