Танловга марҳамат

admin | 13-05-2019 | 173

Танловга марҳамат 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқишга қабул қилиш учун ўтказиладиган танловларга умумтаълим муассасаларини 4-синфини тамомлаётган ўғил болалар таклиф этилади.

Фарзандлари мактаб-интернатга ўқишга кириш истагини билдирган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар доимий яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар бошқармаларига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишлари талаб этилади.

Фарзандлари мактаб-интернатга ўқишга кириш истагини билдирган ходимлар бевосита ички ишлар органларининг раҳбарларига билдирги билан мурожаат қиладилар.

Мурожаатлар жорий йилнинг 1 июнь кунига қадар қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй