Муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди

admin | 15-05-2019 | 125

Муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди  

 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Рахмановнинг навбатдаги сайёр қабули Ҳазорасп тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 15 май куни тумандаги  “Боғдор” маҳалласида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафардан зиёд фуқаро иштирок этди ва улардан жами 26 та мурожаат келиб тушди. 

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, фуқаролар Ж.Ниязметов ва С.Рахматованинг тиббий хизматдан фойдаланиш юзасидан имтиёзли ордер олиш қилган мурожаати шу ернинг ўзида мутахассислар томонидан атрофлича ўрганилиб, уларга ордерлар ажратилди. 

Шунингдек О.Матмуратов ва К.Нурметовларнинг касалманд қизи ва отаси учун ногиронлик аравачаси ажратилишини сўраб қилган мурожаати ҳам шу ернинг ўзида соҳа мутаҳассислари томонидан ўрганилиб, уларга ногиронлик аравачалари топширилди. Бундан ташқари К.Нурметовнинг ногирон қизига қўшимча парвариш зарурлигидан келиб чиқиб, унинг оиласига суюлтирилган газ балони ҳам тақдим этилди. Фуқаро Ю.Исмоилова ва Р.Матчановаларнинг мурожаати инобатга олиниб, улар муқим иш ўрни билан таъминландилар. Шу билан биргаликда фуқароларнинг аҳоли ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички хўжалик йўлларини таъмирлаш каби масалалардан иборат мурожаатлари юзасидан сайёр қабулда иштирок этган Ҳазорасп тумани ҳокимлиги ва тумандаги ижтимоий-коммунал соҳа раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ва ижро муддатлари белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги сайёр қабул 2019 йил 21 май куни соат 11:00да Шовот тумани “Арбек” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган касб-ҳунар  коллежи биносида бўлиб ўтади.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй