“Қорадори-2017” тадбири давом этмоқда.

admin | 05-06-2017 | 19777

“Қорадори-2017” тадбири давом этмоқда.

Барчамизга маълумки, гиёҳвандлик ўтган асрдаёқ инсоният тарихида аср вабоси сифатида тан олинди. Шундай экан, инсоният келажагининг давомийлигини таъминлаш, соғлом авлодни дунёга келтириш, уни комил инсон қилиб тарбиялашга таҳдид солувчи гиёхвандликка қарши кураш ҳеч қачон тўхтамайди.

Жорий йилнинг май-июнь ойларида республикамиз ҳудудида “Қорадори-2017” тадбирининг биринчи босқичи доирасида бир қатор тезкор-профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоятимиз ҳудудида яшовчи фуқароларнинг бир неча ҳолатда, таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш билан шуғулланганлик ҳолатлари аниқланди.  Улар томонидан етиштирилган экинлар вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими ходимлари томонидан суд-кимёвий экспертизасидан ўтказилиб келинмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, гиёҳвандлик иллат, ундан сақланинг!     

 

                                                                          Майор З.Ибрагимов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй