Ҳар бир оила – тадбиркор

admin | 15-05-2019 | 140

Ҳар бир оила – тадбиркор 

Бугунги кунда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар изчиллик билан олиб борилмоқда.

Бу йўналишда айниқса давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган “Ҳар бир оила - тадбиркор” лойиҳаси аҳолининг турмуш тарзини юксалтириш, улар учун доимий иш ўрнини яратишда муҳим омил бўлмоқда.

Ҳазорасп тумани ИИБ бошлиғи раҳбарлик қилувчи, тумандаги 3-секторда ҳам бир қатор амалий ишлар қилинмоқда десак муболаға бўлмайди.

Жумладан, 2019 йилнинг 15 май куни тумандаги 3-сектор штаби олдида “Ҳар бир оила  - тадбиркор” шиори остида савдо ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ушбу ярмаркада қишлоқ хўжалиги минитехника ва технологиялари, уй-рўзғор маиший техникалари, турли русумдаги тикув машиналари, йирик ва майда шохли қорамоллар, паррандалар савдоси йўлга қўйилди.

Энг асосийси, фуқаролар ўзларининг савдоларини шу жойнинг ўзида тижорат банклари томонидан соддалаштирилган тартибда таклиф этилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширдилар.

Ярмаркада бевосита иштирок этган Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Раҳманов бу каби ярмаркаларини мунтазам ташкил этиш ҳамда яратилаётган имтиёз ва қулайликларнинг афзалликлари тўғрисида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш юзасидан зарур тавсиялар берди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй