Чоршанба – темир йўлларда хавфсиз кун

admin | 15-05-2019 | 1670

Чоршанба – темир йўлларда хавфсиз кун 

Мамлакат иқтисодиётининг қон томирларига қиёсланадиган темир йўлларда хавфсизликни таъминлаш муҳимдир.

Дарҳақиқат, темир йўллар орқали бир манзилдан иккинчи манзилга йўловчи ва юкларни беталофат етказиш таъминланадиган бўлса, мамлакатимиз темир йўллари хизматидан фойдаланишга халқаро миқиёсда қизиқиш кундан кунга ортиб боради. Бу эса ўз навбатида қўшимча даромад олиб келади.

Ана шуларни инобатга олган ҳолда ҳар хафтанинг чоршанба куни “Темир йўлларда хавфсиз кун” деб белгиланди. 2019 йилнинг 15 май куни Хоразм вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан вилоят ҳудудида темир йўлларда хавфсизликни таъминлашга бағишланган профилактик тадбирлар ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси (ТХТБ) шахсий таркиби ҳамда соҳага тааллуқли идора ва ташкилотлар ходимлари иштирокида ўтказилган йўриқномада ТХТБ патрул-пост хизмати ходимларига хизматда фойдаланиш учун велосипедлар ва тунги пайтда қўлланиш учун кучли ёритиш қувватига эга бўлган махсус фонарлар топширилди.


Шундан кейин темир йўлларга яқин ҳудудларда жойлашган аҳоли масканларида, корхона ва ташкилотларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй