Оғуфурушларнинг қилмиши фош этилди

admin | 17-05-2019 | 1319

 Оғуфурушларнинг қилмиши фош этилди 

2019 йилнинг 1 май кунидан бошлаб республикамиз бўйлаб “Қорадори-2019” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи бошланганлиги ва ушбу тадбир доирасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ бир неча жиноятлар фош этилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Ушбу тезкор-профилактик тадбир давомида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлашга қаратилган навбатдаги тезкор ишлар натижасида бир гуруҳ оғуфурушларнинг қилмиши фош этилди.

Жумладан, Урганч шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор ходимлари, 2019 йилнинг 12 май куни Урганч шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори” ҳудудида “ҳаридор”га 0,14 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 200 000 сўмга сотишга уринган, Урганч шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган Д.Х. ни жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олишди.

Шунингдек, Урганч туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган, Э.А. Урганч шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган И.Н. билан жиноий тил бириктириб, 2019 йилнинг 11 май куни  Урганч тумани “Қумробод” маҳалласи ҳудудида “ҳаридор”га 0,77 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини 680 000 сўмга сотаётган пайтларида, вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан қилмишлари фош этилиб, ашёвий далиллар билан қўлга олиндилар.

Гиёҳвандлик воситаларининг савдоси билан боғлиқ юқоридаги иккита ҳолат юзасидан ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй