“Тунги шарпа”лар қўлга олинди

admin | 18-05-2019 | 1548

“Тунги шарпа”лар қўлга олинди 

 

2019 йил 15 май куни эрталаб Урганч шаҳридаги марказий кўчалардан бирида жойлашган кафе раҳбари Урганч шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилиб, шу кунига ўтар кечаси кимдир кафе деразаси орқали кириб, у ердан умумий нархи 8 миллион сўмдан ортик бўлган маиший техника буюмларини ўғирлаб кетганлигини билдиради.

Ҳодиса жойини синчковлик билан кўздан кечирган тергов-тезкор гуруҳи аъзолари тергов юзасидан тузилган тусмолларга асосан “тунги шарпа”ларни аниқлаш бўйича зудлик билан суриштирув ишларини олиб бордилар.

Мазкур ўғирликни Гурлан тумани яшовчи, 1996 йилда туғилган Қ.Ф. ўзининг яқинда дўст тутинган таниши Боғот туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган А.О. билан ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда содир этганлиги маълум бўлди.

Жиноятнинг “иссиқ изидан” фош этилиши натижасида фуқаровий даъвогарга тегишли мол-мулклар тўлиқ қайтарилишига эришилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй