“Гашиш” 400 000 сўмга баҳоланганди

admin | 18-05-2019 | 2341

“Гашиш” 400 000 сўмга баҳоланганди 

 

 2019 йилнинг 1 май кунидан бошлаб республикамиз бўйлаб “Қорадори-2019” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи бошланганлиги ва ушбу тадбир доирасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ бир неча жиноятлар фош этилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Янгибозор тумани ИИБ ходимлари томонидан 2019 йил 14 май куни туманнинг “Қоратепа” маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, 0,28 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 400 000 сўмга сотишга уринган, Урганч шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган, М.Қ. жиноят устида қўлга олинди.

Гиёҳфурушга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, “гашиш” эса ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй