Ёш авлодда касб кўникмаларини шакллантириш йўлида

admin | 18-05-2019 | 2642

Ёш авлодда касб кўникмаларини шакллантириш йўлида 

Маълумки, ИИВнинг ҳудудларда ташкил этилган Академик лицейларини ички ишлар органлари учун келгусида малакали кадрларни етказиб берадиган етакчи даргоҳга айлантириш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Шундай экан бугунги кунда ушбу таълим даргоҳида таҳсил олаётган йигит-қизларни Ватанга садоқатли, билимли этиб тарбиялаш билан бир қаторда уларда ички ишлар органлари фаолияти бўйича дастлабки кўникма ва малакаларни ҳам шакллантириб бориш талаб этилади.

Ана шуларни инобатга олган ҳолда 2019 йил 17 май куни ИИВ Хоразм Академик лицейида Хоразм вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ шахсий таркиби томонидан лицей ўқувчилари учун кўргазмали чиқиш намойиш этилди.


Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ таркибидаги ППХ батальони ва хизмат итлари питомники ходимларининг хизмат фаолияти, улар томонидан хизматда фойдаланиб келинаётган техникаларнинг намойиши лицей ўқувчиларида катта таассурот қолдирди. Мутахассис ходимлар томонидан лицей ўқувчиларига хизмат итларини парвариш усуллари, махсус техникалардан фойдаланиш тартиб-қоидалари бўйича тушунтиришлар берилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй