Уч авлод учрашуви

admin | 20-05-2019 | 2574

Уч авлод учрашуви 

Тарихга назар ташлаш, келажакда юқори марраларни кўзлаш  ҳар қандай соҳанинг тараққий этиши учун лозим жиҳатлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан тасдиқланган режа-топшириққа асосан ҳудудий ички ишлар органларида “Уч авлод учрашуви” ўтказилмоқда.

2019 йилнинг 19 май куни Урганч шаҳрида ўтказилган дастлабки учрашувда Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходимлари, узоқ йиллар ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб, бугунги кунда ИИВ Фахрийлар Кенгаши аъзоси сифатида жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиб келаётган фахрийлар, Хоразм вилояти ички ишлар органларининг турли соҳавий йўналишларида фаолият олиб бораётган ходимлар қатнашдилар.

Учрашув аввалида ИИВ Кадрлар Бош бошқармаси масъул ходими сўнгги йилларда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.

Шундан кейин сўзга чиққан Фахрийлар кенгаши аъзоси ички ишлар органлари тарихи, ички ишлар органлари ходимлари томонидан босиб ўтилган машаққатли йўллар тўғрисида тўхталиб, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, тизимнинг моддий-техник таъминотини яхшилашга қаратилган мақсадли чора-тадбирлар тўғрисида тўхталиб, бундай жараёнда ҳар бир ходим фидойи бўлиши кераклигига урғу бериб ўтди.

Дарҳақиқат бу каби авлодлар учрашуви, бугунги кунда ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходими томонидан «Халқ манфаатларига хизмат қилиш»ни ўз хизмат бурчи деб биладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айланишида муҳим омил бўлиши табиий.    

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй