Тувакда етиштирилган "каннабис"

admin | 20-05-2019 | 2617

Тувакда етиштирилган "каннабис"

2019 йилнинг 1 май кунидан бошлаб республикамиз бўйлаб “Қорадори-2019” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи бошланганлиги ва ушбу тадбир доирасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳамда тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш билан боғлиқ бир неча жиноятлар фош этилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Хива тумани “Чанашиқ” маҳалласида яшовчи, 1964 йилда туғилган, Э.Б. ўз уйининг омборхонасида 3 туп “каннабис” ўсимлигини тувакларда экиб етиштириб келаётганлиги туман ИИБ ходимлари томонидан 2019 йил 17 май куни  ўтказилган тезкор тадбир натижасида фош этилди.

Шундан кейин туман ИИБ ходимлари томонидан давом эттирилган тезкор тадбир давомида, Урганч шаҳрида яшовчи, 1965 йилда туғилган, А.Д. Хива тумани ҳудудида 1,28 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 100 000 сўмга сотишга уринган пайтида жиноят устида қўлга олинди.

Таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақловчи экинлар таркибига кирувчи “каннабис” ўсимлигини экиб, етиштириб келган Э.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан, шу турдаги экин ҳисобланган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган А.Д. га нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй