Ўзаро ишонч ва самимийлик асосида

admin | 21-05-2019 | 2456

Ўзаро ишонч ва самимийлик асосида

 

Бугунги кунда аҳолининг муаммоларини ўрганиш, улар юзасидан қонуний қарорлар қабул қилиш ва албатта амалий ечимига эришиш борасида давлат бошқаруви органларининг масъул ходимлари томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Бу борада ИИВ раҳбарияти томонидан вилоятларда ўтказилаётган сайёр қабуллар, фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ, Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига билдирмоқчи бўлган ариза, таклиф ва шикоятларини ўрганиб чиқишда қулайлик, ҳолислик ва тезкорликни таъминлаши билан биргаликда фуқароларнинг олис ҳудудлардан Тошкент шаҳрига бориб-келиши билан боғлиқ сарф-ҳаражатларини тежаш имконини яратмоқда.

Ана шу тамойиллардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг ўринбосари – Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Б.Қ.Адилов томонидан 2019 йил 21 май куни Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида вилоят аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда шунингдек Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Рахмонов ҳам иштирок этди.

Ўзаро ишонч ва самимийлик асосида ўтган сайёр қабул жараёнида фуқаролардан жами 23 та мурожаат келиб тушди. Аксарият мурожаатлар юзасидан жойида тушунтиришлар берилиб, қонуний ҳал қилинишига эришилган бўлса, қўшимча текширувларни талаб этадиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй