Белгиланмаган жойда чўмилиш - хаёт учун хавфли!

admin | 27-05-2019 | 2682

Белгиланмаган жойда чўмилиш - хаёт учун хавфли! 

Кунлар исиб, инсон танаси қизигач, сувда чўмилишни қўмсаб қолади. Аммо об-ҳаво илиқлашган баҳорнинг сўнгги, ёзнинг илк кунларида анҳор ва каналлардаги сувларнинг ҳарорати паст даражада бўлади. Шундай экан бундай сувларда чўмилиш ўз-ўзидан инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади. Бунинг устига очиқ сув ҳавзаларида, тезоқар анҳор ва каналларда, қутқарувчилар фаолияти йўлга қўйилмаган жойларда чўмилиш тақиқланади. Аҳоли ўртасида бу борада олиб борилаётган профилактик ишларга қарамасдан жорий йилда ҳам афсуски сувга чўкиш билан боғлиқ фожеали ҳолатлар қайд қилинмоқда.

Хонқа туманида яшаган, 1980 йилда туғилган З.Н. ҳам сувда чўмилиш билан боғлиқ юқоридаги оддий тартиб-қоидалардан хабардор бўлган ҳолда, 2019 йил 25 май куни кечки пайтда ёлғиз ўзи, туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Шовот” каналига чўмилишга бориб, эҳтиётсизлиги туфайли сувга чўкиб вафот этган. Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Ҳурматли фуқаролар, белгиланмаган жойларда чўмилманг, шунингдек фарзандларингизни ҳам белгиланмаган жойларда ҳамда катта ёшдагиларнинг кузатувисиз чўмилишига йўл қўйманг. Ушбу оддий қоидалар –  ҳаётнинг узвий кафолати эканлигини унутманг!

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй