Гиёҳфурушларнинг қилмиши фош этилди

admin | 29-05-2019 | 1090

Гиёҳфурушларнинг қилмиши фош этилди 

2019 йилнинг 1 май кунидан бошлаб республикамиз бўйлаб “Қорадори-2019” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи бошланганлиги ва ушбу тадбир доирасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳамда тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш билан боғлиқ бир неча жиноятлар фош этилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Юқоридаги йўналишда Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан 2019 йилнинг 25 май куни Хива шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Хива шаҳрида яшовчи, 1972 йилда туғишган Б.А. 0,59 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини 800 000 сўмга сотаётган пайтида, жиноят устида қўлга олинди. Шундан кейин Б.А.нинг уйида ўтказилган тинтув жараёнида, у ўз уйида 0,03 грамм “опий” гиёхвандлик воситасини ва уни истеъмол қилишда фойдаланадиган ашёларни сақлаб қўйганлиги маълум бўлди.  Гиёҳфуруш эҳтиёт  чораси сифатида қамоққа олинди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хонқа туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган О.Ф. нинг қилмиши эшитган одамни ҳайратга солиши табиий, чунки тиббиёт йўналишида фаолият кўрсатиб келаётган, олий-тиббий маълумотга эга ушбу шахс, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар туркумига кирувчи ашёлар, ҳамда улар билан муомала қилиш тартиб-қоидаларини мукаммал билсада, ноқонуний равишда шахсий бойлик орттириш мақсадида, қонунни “четлаб” ўтишга уринди.

Анчагина хаётий ва иш тажрибасига эга бўлган ушбу шахс, 2019 йил 25 май куни қонунга хилоф равишда 5 та ампуладаги “Трамадол” психотроп моддасини 150 000 сўмга сотаётган пайтида, Хонқа тумани ИИБ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир жараёнида қўл олинди. Инсонларга шифо улашиш тўғрисидаги “гиппократ қасами”га зид равишда, уларнинг соғлиги ва онгу-шуурига салбий таъсир қилувчи, тақиқланган моддаларни ўтказишга уринган ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй