Байрам совғасига китоб

admin | 01-06-2019 | 826

Байрам совғасига китоб 

2019 йилнинг 1 июнь куни эрталаб, Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспекторлари ўзларининг хизмат фаолиятини ўзгача тарзда бошлашди.

Бугунги ўзгачалик шундаки, йўл-патруль хизмати инспекторлари аксарият ҳолларда йўловчилари орасида ёш болалари бўлган автотранспорт воситаларига тўхташ ишорасини кўрсатишди, тўхтатишдан мақсад ҳайдовчининг қоидабузарлиги эмас, аксинча автомобилдаги болаларга китоб улашиш эди.

Дунёда китобдан кўра, қадрлироқ ва қимматбаҳо совға бўлмаса керак.

Мазкур ҳайрли тадбирдан нафақат йўл-патруль хизмати инспекторидан байрам совғаси тариқасида китобларни қабул қилиб олган болажонлар, шу билан биргаликда уларнинг ота-оналари ҳам мамнун бўлганликларини изҳор этдилар.



подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй