Болаларга қувонч улашайлик

admin | 01-06-2019 | 940

Болаларга қувонч улашайлик 

Хоразм вилояти ИИБ томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.

Урганч шаҳридаги “Болалар уйи” Хоразм вилояти ИИБ томонидан мунтазам моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб келинади, десак муболаға бўлмайди.

Жорий йил ҳам “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари “Болалар уйи”га ташриф буюришди.

Вилоят ИИБ томонидан байрам совғаси сифатида ажратилган болалар кийим-кечаклари ва маиший-хўжалик анжомлари “Болалар уйи” маъмуриятига топширилди.

Байрам муносабати билан болаларга меҳр улашиш тадбирларидан яна бири Хива шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи”да бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Хоразм вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларидан 13 нафарига фуқаролик паспортларини тантанали равишда топширдилар.



 

Шунингдек, хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган ходимларнинг фарзандлари ҳамда бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларининг фарзандлари Хоразм академик драма театри жамоаси томонидан саҳналаштирилиб, бугунги кунда театрда намойиш этилаётган “Нур қилич” спектаклига 2019 йил 1 июнь куни Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ва Касаба уюшмаси ташаббуси билан таклиф этилдилар. Спектакль болажонларда катта таассурот қолдирди.


Аксарият буюк инсонларнинг ёшлигида уларга нисбатан қилинган оддийгина эътибор, уларнинг келажагини ижобий томонга ўзгартириб юборганлигини кўп бора эшитганмиз. Ишончимиз комилки, байрам куни қилинган ушбу хайрли тадбирлар унга дахлдор бўлган барча болаларнинг келажакда ижобий ютуқларга эришишида муҳим рол ўйнайди.  

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй