Етказилган жароҳат ўлимга олиб келди

admin | 03-06-2019 | 4120

Етказилган жароҳат ўлимга олиб келди

 

Боғот туманида яшаган, 1969 йилда туғилган, Л.Р. 2019 йил 2 июнь куни   туман марказий касалхонасига, қорин бўшлиғига етказилган жароҳат билан олиб келинганлиги ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этганлиги тўғрисида ички ишлар бўлимига хабар келиб тушади.

Олинган хабар асосида зудлик билан етиб келган тергов-тезкор гуруҳи томонидан олиб борилган суриштирув ишлари жараёнида, 50 ёшни қаршилаган, Л.Р. нинг қорин бўшлиғига унинг келини, 1992 йилда туғилган И.Ш. оилада келиб чиққан низо пайтида ошхона пичоғи билан жароҳат етказганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда келин гумондор тариқасида эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Унга нисбатан ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими   


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй