14 та иш ўрни яратилди

admin | 07-06-2019 | 1959

14 та иш ўрни яратилди 

 

Ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-секторга раҳбарлик қилиш шу ҳудуд ички ишлар органи бошлиғи зиммасига юклатилган.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда ички ишлар органлари раҳбарлари жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ишларини олиб бориш билан биргаликда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқдалар.

Хусусан бу борада Янгибозор тумани ИИБ бошлиғи майор Н.Худайберганов раҳбарлик қилувчи туманнинг 3-секторида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада айниқса туман аҳолиси учун муқим иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Вилоят ва туман сектор раҳбарларининг амалий қўллаб-қувватлаши натижасида тадбиркор Йўлдош Эрназаров ўзининг шахсий маблағлари ва банк кредити эвазига тиббий боғлам воситалари (тиббиёт бинти ва тиббиёт пахтаси)ни қадоқлаш кичик корхонасини ишга туширди.


Умумий қиймати 2 миллиард сўмдан зиёд бўлган кичик корхонанинг ишга туширилиши муносабати билан нафақат мамлакатимизда ушбу турдаги тиббий боғлам воситаларига бўлган талаб қондирилади, шу билан биргаликда туман ёшлари учун жами 14 та муқим иш ўрни яратилди.

2019 йил 6 июнь куни кичик корхонанинг очилишига бағишланган тадбирда Хоразм вилояти Ҳокими Ф.Эрманов ва вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Раҳмановлар иштирок этдилар.    

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй