Букрини гўр (қабр) тузатади(ми) !?

admin | 10-06-2019 | 639

Букрини гўр (қабр) тузатади(ми) !? 

Шовот туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган С.А. исмли йигит  Янгибозор туманида яшовчи тенгдоши Қ.Ш. (хотин-қиз) билан эгри йўлда учрашган десак муболаға бўлмайди.

Меҳнат қилишга ҳоҳиши йўқ ушбу тенгдошлар ўзлари учун фақатгина кайфу-сафодан иборат енгил ҳаёт йўлини танлаб, бунинг учун зарур бўладиган моддий маблағни эса ўғирлик йўли билан қўлга киритиш режасини тузадилар.

Дастлаб Шовот туманида ўғирлик жиноятини содир этган жиноий шерикларга нисбатан туман ИИБ томонидан 2019 йил 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддасини 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган эди.

Ёшликлари инобатга олиниб, дастлабки тергов даврида муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат орқали озодликда қолдирилган тенгдошлар бундан ўзларига тўғри ҳулоса чиқариб олиш ўрнига аксинча, қинғир қилмишларини давом эттириб, 2019 йилнинг 5 июнь кунига ўтар кечаси Янгибозор туманида яшовчи фуқаронинг нархи 3 500 000 сўм бўлган қорамолини ўғирлаб кетишади.

Бу гал ҳам ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида қорамол эгасига қайтарилди.

Такроран ўғирлик жиноятига қўл урган тенгдошларга нисбатан эндиликда Янгибозор тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан иккинчи жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

Ушбу икки тенгдошнинг қилмишларини кўриб, халқимизнинг “букрини гўр (қабр) тузатади” деган ибораси, шу каби шахсларга нисбатан айтилган эканда, деб ўйлаб қоласан.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй