Малакали кадрлар тараққиёт гарови

admin | 11-06-2019 | 1830

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хоразм Академик лицейининг малакали кадрлар тайёрлашдаги ўрни

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Хоразм Академик лицейи фаолияти йўлга қўйилганига кўп бўлмаган бўлсада, мазкур лицей умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари ҳисобидан танловлар асосида қабул қилинган ўқувчиларни қабул қилиш билан чекланиб қолмасдан, бу ерда вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг касбий маҳоратларини ошириш ва  уларни қайта тайёрлаш жараёнлари қизғин олиб борилмоқда.

Мазкур Академик лицейнинг вилоят таълим даргоҳлари орасидаги нуфузи йилдан-йилга ортиб бораётганлиги боис, у ерда таълим олишга интилувчан ёшларнинг сони ҳам ортиб бормоқда.

Буни 2019-2020 ўқув йилида лицейда ўқиш учун  ажратилган 1 та ўринга  15 тадан ортиқ йигит-қизларнинг номзод сифатида ариза топширганлигидан ҳам билиш мумкин. 


Ўқиш истагида бўлган йигит-қизларни танлаш жараёнини тўлиқ адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида, жараёнлар ўқишга номзодларнинг ота-оналари бевосита кузатувчи сифатида иштирок этиши билан биргаликда, қолган ота-оналар ушбу жараённи тўлиғича онлайн тарзда кузатиб боришларига шароит яратилган. Ўқувчилардан олинган диктант шу вақтнинг ўзида текшириб, натижаси эълон қилиб борилмоқда.

Шунингдек айни кунларда ИИВ Хоразм Академик лицей базасида ташкил этилган малака ошириш инстутити филиалида вилоят ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари учун хизматдан ажралмаган ҳолда ўқув йиғинлари ташкил этилган.


 Тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ҳар бир ўқув йиғинида қатнашадиган 50 нафар профилактика (катта) инспекторларининг  жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига хизмат фаолиятларига оид дастлабки ҳуқуқий билимлар ва хизмат хужжатларини расмийлаштириш тартиби ҳамда муомала маданияти бўйича малакали ходимлар ва ўқитувчилар томонидан сабоқ берилади.

Профилактика (катта) инспекторларининг  жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари билан 6 кунлик, 72 соатлик ўқув машғулотларига жалб қилинган лицейнинг махсус ва юридик фанлар ўқитувчилари ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси сохавий хизматларининг малакали раҳбар ходимлари томонидан назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган замонавий шакл ва интерфаол услублар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда ўқув жараёни таълим беришнинг модуль тизими асосида ташкил этилган.


Шу билан биргаликда филиалда ноюридик маълумотга эга бўлган профилактика инспекторларини юридик соҳага оид билимларини ошириш бўйича модуль тизимига  асосланган ўқув курслари ташкил этилган. Уларга асосан хизмат фаолиятида қўлланиладиган ҳуқуқ соҳасига оид билимлар берилмоқда.

Академик лицейнинг моддий-техник базасини бойитиш, ўқув жараёнида ва жамоатчилик ишларида фаол бўлган ўқувчиларни рағбатлантириб бориш Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шавкат Рахмановнинг доимий эътибор марказида.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

       


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй