Сертификатлар топширилди

admin | 16-06-2019 | 1308

Сертификатлар топширилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги 5408-сонли «Жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармойишига асосан Урганч шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирининг базасида “Хоразм вилояти ички ишлар органлари ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари” ташкил этилганлиги тўғрисида илгари хабар берган эдик.

2019 йил 15 июнь куни Ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари биринчи ўқув йиғини битирувчиларига сертификатларни топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, унда Хоразм вилояти ИИБ ва шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондонлиги раҳбарияти ҳамда бир гуруҳ ички ишлар органлари фахрийлари, битирувчиларнинг оила аъзолари  иштирок этдилар.

2019 йилнинг 1 июнь куни бошланган мазкур биринчи ўқув йиғинидаги 15 кунлик ўқув машғулотлари жараёнида 60 нафар ички ишлар органлари ходимлари ўзларининг касбий малакаларини оширдилар.

Шунингдек назарий билимларни пухта эгаллашдаги ва ўқув режасига асосан  жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш жараёнидаги фаоллиги учун вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғига асосан 4 нафар ички ишлар ходими “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди.





Шу куни ҳарбий қисм тантаналар залида ўқув йиғини битирувчилари ва тантана меҳмонлари учун Хоразм вилояти санъат усталарининг концерт дастури намойиш этилди.

Ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсларида кейинги босқич ўқув йиғинлари давом этади.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй