Э Ъ Л О Н

admin | 17-06-2019 | 1588

Э Ъ Л О Н 

 

Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасидаги бўш бўлган 2 (икки) та офицерлик лавозимларига:

- чет тиллари мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган, инглиз, француз, немис, япон ва хитой тилларидан бирини мукаммал биладиган хотин-қизлар (!) танловда иштирок этиши мумкин.

ЭСЛАТМА: Танловда Хоразм вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, шу жумладан 30 ёшдаги ҳам, тегишли маълумотга эга, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган, бўйи 160 сантиметрдан паст бўлмаган хотин-қизлар номзод сифатида иштирок этиши мумкин.

Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари лозим:

-фуқаролик паспорти; 

-туғилганлик ҳақида гувохнома асл нусхаси;

-яқин қариндошлари (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек, турмуш ўртоғининг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорти ва туғилганлик ҳақида гувохномалари нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлиги (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлим ҳақидаги гувохномалари нусхалари (асл нусхасини кўрсатган ҳолда);

- 3х4 ўлчамдаги 6 та, 9х12 ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат (бош кийимсиз); 

- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом иловаси билан) асл нусхалари;

-доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);

- меҳнат дафтарчаси асли (агар мавжуд бўлса);

Номзодлар 2019 йил 18-27 июнь кунлари Хоразм вилояти ИИБ кадрлар бошқармасига мурожаат қилишлари сўралади.

Ортиқча оворагарчиликка йўл қўймаслик мақсадида 2019 йил 18-27 июнь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган фуқаролар юқоридаги танловда номзодлар рўйхатига киритилмайди.

Манзил: Урганч шаҳри, Й.Бобожонов кўчаси 14-уй.

Қўшимча маълумот учун телефон: 220-42-05.

 

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй