“Ёшлар куни”га тайёргарлик қизғин

admin | 18-06-2019 | 3194

“Ёшлар куни”га тайёргарлик қизғин 

Бугунги кунда Хоразм вилояти ИИБ Пробация бўлими   судларнинг ҳукм ва ажримлари асосида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларни ҳисобга олиб, уларга нисбатан тайинланган жазоларни тўлиқ ижро этилиши таъминлаш ҳамда уларга ўрнатилган таъқиқ ва чекловларга риоя қилинишини назорат қилиш билан биргаликда, ушбу шахсларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштириш, уларнинг ҳаётга ижтимоий мослаштириш, муайян касб ҳунарга эга бўлмаганларини ўқитиш ёки касбга ўргатишга йўналтирилган турли маданий-маърифий тадбирлар, профилактик суҳбатлар олиб бормоқда.    

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг  жазони ижро этиш тизимида “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва 30 июнь - “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш тўғрисидаги чора-тадбирлар режасига асосан 2019 йил 15 июнь куни Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими назорати остида турган 30 ёшгача бўлган шахслар иштирокида турли спорт мусобақалари ўтказилди.

Мусобақадан олдин қатнашчилар эътиборига тадбирнинг мазмун моҳияти тушунтириб ўтилди.

Шундан кейин улар спортнинг 100 метрга югуриш, 1000 метрга югуриш, арқон тортиш, спорт тўсини (турник)да тортилиш, баскетбол ва футбол турлари бўйича ўзаро куч синашдилар.

Мусобақа якунида ғолибларга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармасининг диплом ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй