Хавфсиз туризмни таъминлаш хизматига бўлган қизиқиш

admin | 18-06-2019 | 1267

Хавфсиз туризмни таъминлаш хизматига бўлган қизиқиш

Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган Афғонистон ислом Республикаси Бош прокурори Муҳаммад Фарид Ҳамиди бошчилигидаги делегация аъзолари 2019 йилнинг 18 июнь куни Хива шаҳрининг диққатга сазавор жойларини томоша қилиш учун Хоразм вилоятига ташриф буюрди.

Қадимий Хива шаҳридаги “Ичон қалъа” мажмуасини томоша қилиш асносида Афғонистон ислом Республикаси Бош прокурори  Муҳаммад Фарид Ҳамиди барча музейлар хорижий сайёҳлар билан гавжум эканлигини ва уларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланганлигини алоҳида эътироф этиб, шу ерда хизмат олиб бораётган Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан суҳбатлашишга чоғланди.

Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимининг инглиз тилида равон ва самимий сўзлашиши Афғонистон ислом Республикаси Бош прокурори  Муҳаммад Фарид Ҳамидининг республикамиз ички ишлар органларининг мазкур хизмати фаолиятига қизиқишини янада орттирди. ИИБ ходими суҳбат якунида қўшни давлат Бош прокурорига сайёҳлар учун мўлжалланган Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг ташриф қоғози ва Хива шаҳрининг ҳаритасини эсдалик учун топширди.


Шундан кейин делегация аъзоларига Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тасарруфидаги автомототехникалар таништирилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй