Велосипед қўшни туманга “кетган” экан

admin | 19-06-2019 | 3221

Велосипед қўшни туманга “кетган” экан 

Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳар хафта “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида  ва профилактика инспекторларининг маҳалла аҳолисига ҳисобот бериши муносабати билан ўтказилаётган учрашувларда фуқароларга қорамоллари ва велосипедларини тунги пайтларда очиқ жойларда қаровсиз қолдирмаслик, бундай эътиборсизликдан қинғир ниятли кимсалар фойдаланиб қолишга уринишлари мумкинлиги тўғрисида тушунтиришлар бериб келинмоқда.

Урганч туманида яшовчи, Ж.Р. олиб борилаётган профилактик чора-тадбирларга эътиборсизлик билан ёндашиб, нархи 500 000 сўм бўлган “Аист” русумли велосипедини 2019 йил 16 июнга ўтар кечаси уйининг ён томонида қаровсиз қолдирганди, эрталаб туриб, велосипедини қўйган жойида йўқлигини билиб жони ачишиб кетди, чунки мол аччиғи - жон аччиғида.

Мурожаат асосида ҳодиса жойига келиб суриштирув ишлари олиб борган тезкор ходимлар велосипедни Шовот туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Б.К. ўғирлаб кетганлигига аниқлик киритишди.

Қўшни туманни “сайр қилган” велосипед ўз эгасига қайтарилди, унга ўғирлик йўли билан эгалик қилишга уринган Б.К. га нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй