Оқибатни унутган қўшни

admin | 20-06-2019 | 3364

Оқибатни унутган қўшни 

 

Доно халқимизнинг “узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши” деган ибораси барчамизнинг кундалик ҳаётимизда ўзининг тасдиғини топган. Дарҳақиқат хонадонимиздаги яхши-ёмон кунимизда дастлабки дардкашимиз бу албатта яқин қўшнимиздир.

Аммо, Хонқа туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган И.С. қўшничилик муносабатлари ва ўзаро меҳр-оқибатни унутиб, 2019 йил 19 июнь куни  қўшниси, 1974 йилда туғилган  Т.Б. ни уйига бориб, унинг баданига қўли ва оёғи билан уриб-тепиб оғир жароҳат етказган. 45 ёшни қаршилаган Т.Б. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, олган жароҳатлари натижасида шу куни шифохонада вафот этган.

Муштумзўр қўшнига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан билан жиноят иши қўзғатилиб, ўзи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй