Гиёҳвандлик - аср вабоси !

admin | 20-06-2019 | 1132

Гиёҳвандлик - аср вабоси ! 

2019 йилнинг 1 май кунидан бошлаб республикамиз бўйлаб “Қорадори-2019” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи бошланганлиги ва ушбу тадбир доирасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳамда тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш билан боғлиқ бир неча жиноятлар фош этилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Юқоридаги йўналишда Урганч тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган навбатдаги тезкор тадбирлар натижасида, тақиқланган экинларни экиб етиштириб келаётган яна икки нафар шахснинг қилмиши фош этилди.

Жумладан, Урганч туманининг “Қумравот” маҳалласида яшовчи, 1964 йилда туғилган А.М. уйининг боғида 1 туп, туманнинг “Ғалаба” маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган Р.Б. эса 5 туп “каннабис” ўсимлигини экиб этиштириб келаётганлиги маълум бўлди.

Тақиқланган экиндан ҳосил олишни ният қилган ушбу икки нафар шахснинг орзулари амалга ошмади. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй