Чоршанба – ёнғинлар профилактикаси куни. Олов – тилсиз ёв

admin | 07-06-2017 | 3643

Чоршанба – ёнғинлар профилактикаси куни.  Олов – тилсиз ёв

2017 йилнинг  5 июнга ўтар кечаси, айни ярим тунда Хива тумани Чинобод қишлоғида яшовчи, К.Нуржановнинг автогаражида кучли ёнғин содир бўлган. Анжомхона ва автогаражни ўз домига тортиб, уйнинг яшаш қисмига  ўтганидан кейингина ёнғинни сезган уй эгалари ёнғин ўчирувчиларга ҳабар беришган. Зудлик билан етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилди.

Шундай бўлсада, автогаражда турган дамас русумли автомашина буткул ёниб кетганлиги маълум бўлди. Дастлабки текширув ва суриштирувлар натижасида ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида келиб чиққанлиги аниқланди.

Ҳурматли фуқаролар, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг, бу билан Сиз ҳалол мехнат қилиб, яхши кунингиз учун орттирган мол-мулкингизни нобуд бўлишидан асрайсиз.

                                                                    Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй