Муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш йўлида

admin | 22-06-2019 | 909

Муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш йўлида 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Рахмановнинг навбатдаги сайёр қабули Янгиариқ тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 22 июнь куни тумандаги  “Каттабоғ” маҳалласида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафарга яқин фуқаро иштирок этди ва улардан жами 16 та мурожаат келиб тушди. Сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, бир нафар фуқарога моддий ёрдам тариқасида маҳаллий ҳокимлик томонидан ажратилган микротўлқинли печь, бир нафар фуқарога ўсимлик ёғи топширилган бўлса, яна икки нафар фуқарога мураккаб жарроҳлик операциясини ўтказишда хомийлик қилиш белгилаб олинди. Бундан ташқари доимий иш ўрнига эга бўлиш масаласи фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар, туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ўрганилиб, 2 нафар фуқаро ўзининг мутахассислиги бўйича доимий иш билан таъминланди. Шу билан биргаликда фуқароларнинг аҳоли ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички хўжалик йўлларини таъмирлаш каби масалалардан иборат мурожаатлари юзасидан сайёр қабулда иштирок этган Янгиариқ тумани ҳокимлиги ва тумандаги ижтимоий-коммунал соҳа раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ва ижро муддатлари белгилаб олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй