Жиноят устида қўлга олинди

admin | 26-06-2019 | 872

Жиноят устида қўлга олинди 

 

Бугунги кунда содир этилган жиноятларнинг оқибати билан курашишдан кўра, уни барвақт олдини олиш жамият учун анча фойдали эканлигини ҳис қилган ички ишлар органлари ходимлари ўз хизмат фаолиятларини шу асносида олиб бормоқдалар.

Бу йўналишдаги ишларни фуқаролар ўртасида профилактик аҳамиятга эга бўлган учрашув ва тадбирлар ўтказиш билан биргаликда, айнан жиноят содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудларда амалга оширилаётган патруллик гуруҳларининг фаолиятида ҳам кўриш мумкин.

2019 йил 21 июнь куни кечки пайтда Урганч шаҳрида жойлашган тўйхона олдида турган “Нексия-2” русумидаги енгил автомашина салонини титкилаётган шахснинг хатти-ҳаракатлари шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимларининг эътиборини тортди.

Шундан кейин ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув жараёнидаёқ ушбу шахс Урганч шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган А.А. эканлиги ва у ўзгага тегишли бўлган автомашина салонидан қўлга илингулик нарсаларни ўғирлаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25-169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй