Дуо ўрнига “дори” берган экан

admin | 26-06-2019 | 1743

Дуо ўрнига “дори” берган экан

2019 йилнинг 1 май кунидан бошлаб республикамиз бўйлаб “Қорадори-2019” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи бошланганлиги ва ушбу тадбир доирасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳамда тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш билан боғлиқ бир неча жиноятлар фош этилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Юқоридаги йўналишда вилоят ички ишлар органларининг тезкор ходимлари томонидан олиб борилган навбатдаги тадбирлар натижасида, гиёҳвандлик воситаларининг савдоси билан шуғулланиб келган бир гуруҳ шахсларнинг жиноий қилмиши фош этилди.

Жиноят тафсилотлари билан танишгач беихтиёр “Наҳотки шундай бўлиши мумкин?” дейсиз. Ҳа шундай бўлган...

Тезкор ходимлар томонидан 2019 йил 23 июнь куни Ҳазорасп туманида ўтказилган тадбир жараёнида, дастлаб 3,71 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини 2 000 000 сўмга сотишга уринган, 1982 йилда туғилган Б.С. қўлга олинди, у ушбу “заҳри қотил”ни, 1972 йилда туғилган, Ҳазорасплик С.М. дан сотиб олганлиги маълум бўлди. Шундан кейинги суриштирувлар жараёнида  “занжир”нинг бошида, Ҳазорасплик 83 ёшни қаршилаган М.С. турганлиги аён бўлди. Ёшларга ҳаётда омад ёр бўлишини тилаб дуо бериш ўрнига, уларнинг ҳаётини тубсиз жарга элтувчи “қорадори” ("опий" ҳалқ орасида шундай номланган)ни пуллаб келган ушбу қариянинг уйида ўтказилган тинтув жарёнида “ўз харидорини кутиб турган” яна  180,77 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлардан икки нафари эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй