Боди-камералар 2020 йилнинг 1 январидан ишга туширилади

admin | 04-07-2019 | 658

 Боди-камералар 2020 йилнинг 1 январидан ишга туширилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги “Ички ишлар органлари ходимларини мобил видеокузатув воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 556-сон қарори қабул қилинди. Ушбу қарорнинг 3-бандида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 1 декабрда қабул қилинган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 975-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошидаги “2019 йил 1 июлдан” сўзлари “2020 йил 1 январдан” сўзлари билан алмаштирилиши, илованинг (Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низом) 21-бандидаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” сўзлари “базавий ҳисоблаш миқдорининг” сўзлари билан алмаштирилиши, шунингдек қарорнинг 4-банди билан 3-банд учинчи хатбоши 2019 йил 1 сентябрдан кучга кириши белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорини бажариш муддатлари бузилганлиги, белгиланган вазифалар бажарилишини ташкил этиш чоралари ўз вақтида кўрилмагани ва назорат ўрнатилмагани учун масъул раҳбарларга тегишли интизомий чоралар кўрилди.

Навбатдаги вазифа маълумотларни сақлаш қурилмаларини харид қилиш, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш этиб белгиланди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда дастурий таъминотни ишлаб чиқишга етук мутахассислар, компаниялар жалб этилган.

Бугунги кунда ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патруль-пост хизмати ходимлари учун мобил видеокамералар ҳамда планшетларни салоҳиятли етказиб берувчиларни ўрганиш, шунингдек, таклиф этилаётган ускунанинг техник талаблар ва параметрларга мувофиқлигини синовдан ўтказиш ва қиёсий таҳлил қилиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан, ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патруль-пост хизмати ходимларини мобил видеокамералар ҳамда планшетлар билан таъминлаш 2020 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Албатта, ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патруль-пост хизмати ходимлариҳамда фуқаролар ўртасидаги муносабатлардақонун устуворлигини таъминлаш, турли келишмовчиликлар ва зиддиятлар, баҳс мунозаралар келиб чиқишини олдини олиш, инсон омили таъсирини камайтириш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги томонидан келгусида барча кўчаларни, жамоат жойларини, шунингдек, аҳоли гавжум жойларни кузатув камералари билан тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй