Бепарволиги қимматга тушиши мумкин эди

admin | 07-06-2017 | 25133

Бепарволиги қимматга тушиши мумкин эди

Хазарасп туманида яшовчи,  1970 йилда туғилган В.Қурбанов ўзи ишлайдиган фермер хўжалиги дала майдони чеккасига қўйлари учун қўра (қўйларни сақлаш учун  жой) қуриб, кечаси уларни шу ерда қаровсиз қолдирди. Бундан фойдаланган номаълум шахс 2017 йил 5 май куни ҳар бирининг сотилиш баҳоси 250 000 сўм бўлган икки бош қўйларини ўғирлаб кетган эди.

В.Қурбановнинг бепарволиги ўзига қимматига тушиши мумкин эди. Лекин, вилоят ИИБ ва Хазорасп тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида,  ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи, илгари судланган, 1957 туғилган М.Ш. содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далил ҳисобланган икки бош қўйлар ўз эгасига қайтарилди.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, мол-мулкимизни сақлашга бепарво қарамайлик, акс ҳолда ҳаром луқмадан ҳазар қилмайдиган айрим шахсларнинг тегирмонига сув қуйган бўламиз.

 

                                                                      Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй