“Хорижга мева экспорт қиламан” деганди

admin | 11-07-2019 | 387

“Хорижга мева экспорт қиламан” деганди 

Урганч туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Т.С. исмли аёл  фирибгарликни шу даражада “мукаммал” ўзлаштирганки, унинг тузоғига тушган шахслар “қобилияти”га қойил қолишади.

У одатда шахсий жамғармасида маблағи бор инсонларга “тузоқ” қўяди...

Ўзини устамон тадбиркор деб кўрсатувчи ушбу аёлнинг “Хитойга мева экспорт қиламан, фойдаси жуда яхши, шунга озгина маблағ зарур бўлиб турибди” деган гапига ишонган, Урганч шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган А.А. унга 2018 йилнинг июль ойидан 2019 йилнинг апрель ойигача  бўлган даврда оз эмас, кўп эмас 24 500 АҚШ доллари ва 88 000 000 сўм пулини қўш-қўллаб топширди. Экспорт қилинадиган мева ва ундан келадиган фойда “тўқима чўпчак” эканлигини билган А.А. ички ишлар органларига мурожаат қилди.

Олиб борилган суриштирув якунларига кўра Т.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.     

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй