Халқ манфаатлари йўлида

admin | 13-07-2019 | 763

Халқ манфаатлари йўлида

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабул Янгибозор тумани  аҳолиси учун 2019 йилнинг 13 июль куни туманнинг “Боғолон” маҳалласидаги касб-хунар коллежи биносида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафарга яқин фуқаро иштирок этди ва улардан жами 20 тадан ортиқ мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга нотурар бино ва иншоатлар учун ер участкаси ва кредит ажратиш, аҳоли ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, йўлларда қўшимча йўл белгиларини ўрнатиш, доимий иш ўрнига эга бўлиш, фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди. 

Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди.

Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги сабабли моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган икки нафар фуқаронинг уй-жойини туман ҳокимлигининг ҳомийлиги асосида таъмирлаб бериш белгилаб олинди. Шунингдек доимий иш ўрнига эга бўлиш истагида мурожаат қилган 1 нафар фуқарони ишга жойлаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Қолган барча мурожаатлар юзасидан сайёр қабулда иштирок этган Янгибозор тумани Ҳокимлиги ва тумандаги ижтимоий-коммунал соҳа раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ва ижро муддатлари белгилаб олинди.

 

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй