Фош этилган ўғирликлар

admin | 13-07-2019 | 633

Фош этилган ўғирликлар 

Содир этилган ҳар қандай жиноятнинг фош этилиши ва жиноят учун жазо муқаррарлигининг таъминлаши ҳуқуқий давлатнинг асосий тамойиллардан бири ҳисобланади.

Ана шуни инобатга олган  ҳолда ички ишлар органлари ходимлари содир этилган ҳар қандай жиноятни фош этишга астойдил киришадилар.

Ҳусусан, 2019 йилнинг 18 июнь кунига ўтар кечаси, Хонқа тумани “Жанннатмакон” маҳалласида жойлашган, тадбир Р.С.га тегишли бўлган уяли телефонлар дўконидан, умумий нархи 7 500 000 сўмлик 5 та уяли телефонларни ўғирлаган, 2001 йилда туғилган, хонқалик А.Д. ва 2019 йил 6 июль куни кечки пайтда Қўшкўпир туманининг “Кўназей” маҳалласида яшовчи, тенгдош қўшниси О.Х. ни уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, дераза орқали кириб, қарийб 3 000 000 сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаб чиққан, 1994 йилда туғилган Х.Ж. лар  “ўғирликни ҳамирдан қил суғургандек амалга оширдим” деб хотиржамликка берилганида, уларнинг  қинғир қилмишлари ички ишлар бўлими тезкор ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида фош этилди.

Ўзганинг мол-мулкига кўз олайтирган ушбу шахсларнинг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими       


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй