Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом...

admin | 14-07-2019 | 639

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом... 

 

2019 йил 14 июль куни Хоразм вилояти ИИБда тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида вилоят ички ишлар органлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар ва вилоят ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишининг аҳволи муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан олиб борилган мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг ўринбосари полковник Р.А.Хатамов иштирок этди.

Ички ишлар органларининг вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида вилоят ҳудудида содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг ҳисобот даврига нисбатан 35,1 фоизга камайишига эришилган бўлсада, ҳисобот йиғилиши танқидий таҳлил асосида бўлиб ўтди. Чунки жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан бутунлай ҳоли ҳудуд барпо этишдек эзгу мақсад йўлида илдам қадам ташланаётган бир пайтда содир этилган ҳар бир жиноят жамият тараққиётига қўйилган тўсиқдир. Қолаверса содир этилган ҳар қандай жиноятнинг ортида инсон тақдири ётиши ҳеч кимга сир эмас.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида йўл қўйган камчиликлари учун ҳисоботлари эшитилган шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари раҳбарияти ҳамда бу борада ҳамкорликни самарали амалга ошира олмаган вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари бошлиқлари интизомий равишда огоҳлантирилди.

Бугунги кунда халқ манфаатларига хизмат қилишни ўзининг муқаддас бурчи деб ҳисобловчи ички ишлар органларининг ҳар бир ходими аввало қатъий тартиб-интизомга риоя қилиши муҳимлигига йиғилишда алоҳида эътибор қаратилди. Генерал-майор Д.А.Назармуҳамедов ички ишлар ходими фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш билан биргаликда, ўзининг ҳатти-ҳаракатлари билан фуқароларга ҳар томонлама ўрнак бўлиши лозимлигини ўз сўзида яна бир бор уқтириб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй