Чемпионат ғолиби аниқланди

admin | 07-06-2017 | 13808

Чемпионат ғолиби аниқланди

2017 йил 7 июнь куни Урганч шаҳридаги олимпия заҳиралари коллежи спорт залида Ўзбекистон Республикаси МХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, Хоразм вилояти ИИБ ва вилоят божхона бошқармаси терма жамоалари ўртасида спортнинг волейбол тури  бўйича “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг соврини учун чемпионат ўтказилди.

Чемпионат регламентига кўра ҳар бир жамоа ўзаро учта ўйин ўтказиши ва иккита ўйинда ғалаба қозонган жамоа ғолиб чиқиши белгиланди. Дўстона руҳда ўтган баҳсларда ғолиблар терма жамоаларнинг ўзаро иккита ўйинлари ҳисобига кўра муддатидан илгари маълум бўлди.

МХХ Хоразм вилояти бошқармаси терма жамоаси ва вилоят ИИБ терма жамоалари ўртасидаги баҳс 25:21 ва 25:11 ҳисобларида МХХ вилоят бошқармаси терма жамоаси ҳисобига ҳал бўлди.

МХХ вилоят бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаларининг терма жамоалари ўртасида ўтказилган ўйинларда ҳам ҳисоб 25:14 ва 25:16 ҳисобларида МХХ вилоят бошқармаси терма жамоаси ҳисобига ёзилди.

Вилоят ИИБ ва вилоят божхона бошқармаси терма жамоалари ўртасида ўтказилган баҳслар  кескин ва муросасиз тус олиб, вакилларимизнинг 25:14 ва 25:19 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Чемпионат якунига кўра МХХ вилоят бошқармаси терма жамоаси 1-ўринни, вилоят ИИБ терма жамоаси 2-ўринни, вилоят божхона бошқармаси терма жамоаси                     3-ўринни эгалладилар.    

Шунингдек чемпионатда МХХ ходими О.Алламов “энг яхши тўпурар”, вилоят ИИБ ходими С.Сотимов “энг яхши ҳимоячи”, вилоят божхона бошқармаси ходими Б.Юсупов “энг яхши тўп оширувчи” номинацияларида ғолибликни қўлга киритдилар.

Чемпионат ва номинациялар ғолибларига,  “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

                                                                      Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй